ҚУРБАҚАЛАР — думсиз сувда ва қуруқликда яшовчияар оиласи. Уз. 2—25 см. Кўпчилик Қурбақаларнинг тишлари қисман ёки бутунлай редукцияга учраган. Танаси кенг, оёклари бақаларга нисбатан (қ. Еақалар) калта. 21 уруғи 300 дан ортиқ тури бор. Антарктидадан ташқари барча қитъаларда тарқалган. Улар орасида тропик Африкада тарқалган тирик туғувчи қ. энг содда тузилган. Кўпчилик (200 га яқин) турлари асл Қурбақалар уру-ғига киради. Асл Қурбақаларнинг кўз қорачиғи вертикал жойлашган; орқа оёғи бармоқларида сузгич пардалар қолдиғи бор; кўзидан кейинроқда йирик қуло-қолди, танасининг орқа томони бўйлаб майда заҳар безлари жойлашган. Евросиёнинг ўрмон ва дашт минтақасида уз. 20 см келадиган оддий, яъни кулранг Қурбақалар, чўл, дашт, ўрмон ва тоғларида (4800 м гача баландликда) кўк Қурбақалар кенг тарқалган. Ўзбекистон фаунасида фақат кўк Қурбақалар (уз. 14 см гача) учрайди.
Аксарият Қурбақалар — қуруқлик ҳайвонлари, бақаларга нисбатан кучсиз сакрайди ва ёмон сузади; секин қадамлаб ҳаракат қилади. Оқшомлари фаол ҳаёт кечиради. Турли хил ҳашаротлар ва б. умуртқасизлар билан озиқланади. Қуруқликда қишлайди. Кўпчилиги сувга, айрим турлари қуруқликка 1200 дан 7000 гача тухум қўяди. Қурбақалар боғ ва полиз экинларига зиён келтирадиган ҳашаротларни қириб фойда келтиради. Жан. Американинг маҳаллий аҳолиси ага Қ. си заҳарини ўқ ёйларга суришган. Қурбақаларнинг 6 тури Табиатни муҳофаза қилиш хал-қаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.