ҚУЛУН

ҚУЛУН — отнинг бир ёшгача бўлган боласи. Янги туғилган Қулуннинг оғирлиги онасининг вазнига нисбатан 8 — 11% ни ташкил қилади. Қулунлар онасини 6—7 ойгача (бир кунда 50 мартага-ча) эмади, 2 ойлигидан онаси билан бирга яйловга қўйилади. 3 ойлигидан бошлаб донли озуқа берила бошлайди. Сутдан ажратиладиган пайтга келиб бир суткада 3 кг гача донли озуқа истеъмол қилади. Қулун ларнинг сут тишлари 6—9 ойлигада чиқади. Уларга сабзи, минерал озуқа сифатида бўр, туйилган оҳак бериш фойдали. Озуқа рационига бир кунда 15—25 г туз қўшиш муҳим ҳисобланади. 1 ёшдан ошган қ. той деб аталади.