ҚУЛДОРЛИК ЖАМИЯТИ

ҚУЛДОРЛИК ЖАМИЯТИ — инсоният тарихида ибтидоий жамият ўрнига келган тузим. Қулдорлик жамиятида — қулдорлар ва қуллар билан айни пайтда эркин деҳқонлар, ҳунармандлар ва б. ижтимоий гуруҳлар ҳам мавжуд бўлган. Энг қад. қулдорлик давлатлари (Миср, Шумер) мил. ав. 4-минг йиллик охири — мил. ав. 3-минг йиллик бошида вужудга келган. Қулдорлик жамияти Юнонистон (мил. ав. 5—4а. ларда) ва Қад. Римда (мил. ав. 2-а. — мил. 2-а.) юксак даражада ривожланган. Давр ўтиши билан бу жамият ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланишига тўсиқ бўла бошлаган. Қуллар қўзғолонлари қулдорликнинг емирилишини тезлаштирган.