ҚОЗОНЛИҚ СОЙЛИГИ

ҚОЗОНЛИҚ СОЙЛИГИ — Болгариядаги тектоник сойлик, Стара-Планина ва Среднагора тоғ тизмалари оралиғида. Уз. 100 км чамасида, ўртача кенглиги 10 км, бал. 350 м гача. Майд. 780 км2. Қ. с. ни Тунжа дарёси кесиб ўтади. Рельефи тубида текис, шарқи сертепа. Иқлими мўътадил илиқ, янв. нинг ўртача т-раси 0° дан —2° гача, июлники 20°, йиллик ёғин 600 мм. Атиргул плантациялари, боғлар, токзорлар бор.