ҚЎЗИЕВ Турсунали Каримович

ҚЎЗИЕВ Турсунали Каримович (1954.18.11, Сурхондарё вилояти Сурхон қишлоғи) — график рассом, кан-дакор, фото санъати устаси. Ўзбекистон БАакад. (1997), Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (1999). Беньков номидаги Ресггублика рассомлик билим юрти (1976) ва Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-ти (1982)ни тугатган; бадиий кандакорликни уста О. Ази-зовдан ўрганган. Қўзиев иш фаолиятини Жар-қўрғон ш. бош рассоми сифатида бошлаган. Сурхондарё вилояти маданият фонди раиси (1987—92), Республика рассомлик билим юрти директори (1993—95), Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими (1995—96), Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари (1996—97); 1997 й. дан Ўзбекистон БА раиси, айни бир вақгда Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси, 1998 й. дан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн ин-ти проф. қ. асарларига борлиқни шоирона талқин этиш, ранглар ёрқинлиги, нафислиги хос. «Жарқўрғонлик боғбон», «Она юртим», «Олимлар», «Нақшбандийга бағишлов» учлиги (тритпихи), «Тўли-ной», «Қиз портрети», «Муножот», «Шо-ира портрети» каби рангтасвир, «Алишер Навоий» (мис), «Тиб қонунлари» (мис), «Афсона» каби кандакорлик асарларини яратган. График рассом сифатида Миртемир асарларига ҳамда ўзбек, рус, грузин эртакларига безаклар, «Ёшлик қўшиғи» деворий расм (1979, ҳамкорликда, Жарқўрғон ш. да), «Турналар» ёдгорлиги (1982, Шеробод туманида) каби монументал асарлар ишлаган. Бадиий фото асарлари мавзу жиҳатидан ранг-баранг, уларда она юрт мадҳи, жаҳон маданий мероси, ўзига хос табиати, тарихий обидалари, халқнинг миллий урф-одати поэтик талқинини топган. «Ўзбек фотографияси. 125 йил» антологияси, «Лангар», «Ижодимиз ҳақида гапирсак» альбомлари муаллифи.

Қ. Республика ва хорижий мамлакатлар (Ҳиндистон, Япония, Корея, Миср, Покистон, Франция, Италия, Германия ва б.) кўргазмаларида асарлари билан иштирок этган. 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Маж-лисининг депутати. Ўзбекистон миллий энциклопедияси Бош таҳрир ҳайъ-ати аъзоси (2000). «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (2003).

Ас: Нафосат мактаби, Т., 1995; Композиция асослари, Т., 2003; Рангтасвир (ҳамкорликда), Т., 2004; Камолиддин Беҳзод ва тамаддун, Т., 2004.