ҚЎЗҒАЛИШ

ҚЎЗҒАЛИШ (физиологияда) – тирик ҳужайранинг бирор таъсирга жавоб реакцияси, тирик системанинг физиологик нисбий тинч ҳолатдан маз-кур тўқима ёки ҳужайра учун хос бўлган фаол ҳолатга ўтиши. Қ, асосан, ихтисослашган структуралар; рецепторлар, нерв ва мускул ҳужайралари, нервтолалари учун хос. Қўзғалиш — физиоло-гик, биокимёвий, энергетик ва струк-туравий ўзгаришларни ўз ичига олади. Қўзғалиш ҳужайра мембранаси ион ўтка-зувчанлигининг қисқа муддатли ўзгариши билан бошланади. Бу жараёнда ионларнинг кўчиши мембраналар қутбланишининг ўзгаришига ва электр потенциали (электр токи)нинг ҳосил бўлишига олиб келади (қ. Биоэлектр потенциаллар). Қ. да аденозинтрифос-фат кислота (АТФ) парчаланади; гли-колитик ва оксидланиш жараёни кучаяди; оқсил ва липид алмашинуви ўзгаради.

Қўзғалиш маҳаллий (бир жойнинг ўзида) ёки ёйилувчи (тарқалувчан) бўлади. Маҳаллий Қўзғалиш фақат таъсирланиш содир бўлган жойнинг ўзида, яъни нейроннинг бир қисмида, қабул қилиш ёки периферик таъсирга ихтисослашган рецепторлар ёки синапсларда пайдо бўлади. Маҳаллий Қўзғалиш таъсирланишдан сўнг тезда юзага чиқади, таъсир кучининг ошиши билан кучайиб боради. Маҳаллий Қўзғалишда бир нерв ёки мус-кул ҳужайрасининг бошқа нерв ҳужайраси аксонлари билан туташган жойи (си-напс)даги рецептор ва генератор потенциаллари муҳим аҳамиятга эга. Маҳаллий Қўзғалиш амплитудаси ва таъсир кучи, унинг давомийлиги, тезлигининг ортиши ёки камайишига қараб ўзгариб туради.

Ёйилувчи Қўзғалиш нерв ва мускул толалари учун хос. Нерв толалари бўйлаб тарқаладиган Қўзғалиш нерв импульси дейилади. Ёйилувчи қ. ҳужайра мембранасининг барча қисми бўйлаб тарқаладиган ҳаракат потенциали билан бир вақтда юзага чиқади ва ахборотни нерв толалари бўйлаб узоқ масофага тез ўтказилишини таъминлайди. Ҳаракат потенциали мускул ҳужайраларидаги миофибрилларнинг қисқаришини, нерв ҳужайралари аксонлари учидан тўқималарнинг қузғалиши еки тормозланишига таъсир қиладиган кимёвий моддалар ишлаб чиқарилишини фаоллаштиради.

Қўзғалишда цитоплазмага N8* ва Са2» ионларининг ўтиши мембрананинг ҳар 2 томонида Иа*, К*, Са2+ ионларининг дастлабки тенг бўлмаган концентрацияли ҳолатини тикловчи ҳамда мем-брана ва цитоплазманинг янгиланиши учун зарур бўлган оқсиллар ва фосфолипидларни синтезловчи фер-ментларни фаоллаштиради. Қўзғалиш ва у билан боғланган тормозланиш жараёни нерв фаолиятининг асосини ташкил этади.