ҚОВОҚ

ҚОВОҚ — қовоқдошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми, полиз эки-ни. 13 тури маълум. Ватани — Шим. ва Жан. Америка. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда қадимдан экиб келинган. Тупроққалъа археологик қазилмаларида топилган қовоқ қолдиқлари (мил. ав. 7—8-а. лар) буни тасдиқлайди. Қнингйирик мевали Қовоқ, мускатсимон қ. ва қаттиқ пўстли қ. каби 3 тури кўп тарқалган. Илдизи ўқилдиз, уз. 2 м га боради. Пояси ётиб, чирмашиб ўсади. Барглари (турига қараб) йирик, тукли, барг қўлтиғида жингалаклари бор. Гули икки жинсли, йирик (майда), сариқ, четдан чангланади. Меваси турли шакл ва рангда, эти оч сариқдан тўқ сариққача. Меваси таркибида 15—18% қуруқ модда, 4—11% қанд, аскорбин кислота, каротин, тиамин, рибофлавин, азотли бирикмалар, 0,7% бириктирувчи тўқима, 0,5% оқсил, 0,2% ёғ, 0,6% кул моддаси, уруғида 20—40% ёғ бор. Қовоқ қайнатиб, димлаб, қовуриб истеъмол қилинади, турли пишириқлар, сомсалар, нонлар, мураббо ва шарбат тайёрланади. Хашаки Қовоқ молларга дағал озуқа билан бирга берилади. 100 кг мевасида 12 озуқа бирлиги ва 1 кг ҳазм бўладиган протеин бор. Юқори ҳароратга ва қурғоқчиликка чидами паст. Меваси ва уруғи атеросклероз, ошқозон-ичак, буйрак, подафа касалликларини даволашда, гижжаларни туширувчи (уруғи) восита сифатида ишлатилади. Уруғи апр. охири — май бошларида гектарига 4—6 кг миқдорида экилади. 10—15° да униб чиқади, 20—30° да нормал ривожланади. Экиш схемаси 2—2,5* I м. Ўсувдаврида палак учлари чилпилади, қатор ораларига ишлов берилади, суғорилади. Навларига қараб 110—140 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 200—450 ц/га. Сақлашга ва ташишга чидамлилиги ҳар хил. 1 т мевасидан 0,8— 12 ц уруғ олинади. Ўзбекистонда йирик мевали Қовоқ турининг Испан 73 (картошка Қ), мускатсимон Қовоқ турининг Палов каду 265, Қашқар 1644 (ойим Қ), Нон каду навлари кўп экилади ва барча вилоятларда экиш учун (Нонкаду фақат Самарқанд вилоятида) р-нлаштирилган. Шунингдек, хонадон хўжаликларида сувқовоқ, носқовоқ, томошақовоқ каби турлари ҳам етиштирилади.

Касалликлари: сўлиш, оқ палак ва б.

Зараркунандалари: полиз шираси, полиз қўнғизи, тунламлар.

Ад.: Аширов И. М., Тыквы Узбекистана, Т., 1979.

Абдулазиз Аббосов.