ҚЎШРАБОТ БУЮРТМА ҚЎРИҚХОНАСИ — Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида жойлашган. 1991 й. 8 июлда ташкил этилган. Майд. 16300 га. Мавжуд ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва б. қўриқланади, нодир ўсимликлар, ҳайвонлар кўпай-тирилади. Буюртмахонада ов қилиш, дарахт ва буталарни кесиш, доривор ўсимликларни териш тақиқланган.