ҚЎШНАЙ — ўзбек, тожик ва б. Шарқ халқларида тарқалган пуфлама тилчали мусиқа чолғуси. Бир-бирига ўзаро боғланган иккита бир хил гаров қамишдан ишланади. Найчаларнинг уз. 250—300 мм, диаметри 14—16 мм атрофида бўлади. Пуфлаш учун учининг тўсиқ қисмида тилча очилади. Тилчаларнинг тебранаётган қисмларини қисқартириш ва узайтириш учун ипдан ҳалқаси ва унинг пастида 7—8 бармоқ тешикчаси мавжуд. Диапазони 1,5—2 октавага етади. Кучли, ёқимли товушга эга. Ҳозирда анъа-навий чолғу ижрочилигида асосан Фарғона-Тошкент ва Хоразм воҳаларида, шунингдек, халқ чолгулари оркестри таркибида қўлланилади.
Аҳмаджон қўшнай Умурзоқов, Зиёмиддин Шокиров каби Қчилар ўтган. Ҳозирда М. Матёқубов, Й. Тожиев, Н. Рўзиев каби созандалар фаолият кўрсатади.