ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ — и. ч. (хиз матлар кўрсатиш) жараёнида муайян бир фирма, корхонада янгидан яра-тилган, бевосита ўстирилган, маҳсулотнинг олдинги қийматига қўшилган қиймат. Фирма томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, товарлар, хизматларни сотишдан олган тушумлар билан фирманинг бошқа фир-малардан ресурслар (материаллар, ярим фабрикатлар) сотиб олиш учун қилган харажатлари айирмаси тарзида аниқланади. Қўшилган қиймат — ишлаб чиқаришнинг пировард натижасидир. Мазмунан Қўшилган қиймат ишлаб чиқарилган ёки яратилган товар ва хизматлар нархининг бир қисми сифатида гавдаланади.

Ҳоз. даврда нархнм ва унинг бир қисми бўлган Қўшилган қийматни аниқлашда неоклассик синтез нуқтаи назари кенг тарқалган. Бунга кўра Қ. қ. ни ифодалашда фақат классик қараш, яъни товарга сарфланган меҳнат (объективлик) нуқтаи назаридан эмас, балки товарнинг нафлилиги (субъективлик) ҳам ҳисобга олинади. Босқичли и. ч. жараёнида Қўшилган қиймат ҳар бир босқич бўйича алоҳида ҳисобланади. Мас, сотиб олинган хом ашё қиймати 60 пул бирлиги бўлса, у қайта ишлангандан кейин қиймати 100 пул бирлигига етказилди (Қ. қ. =40). Улгуржи ва чакана савдо корхоналарида Қўшилган қиймат 75 пул бирлигини ташкил этди (100+25=125; 125+50=175). Шундай қилиб, пиро-вард натижада сотувнинг умумий қиймати 460 пул бирлигини, Қўшилган қиймат 175 пул бирлигини ташкил этади. Қўшилган қиймат миқдори даражасини бозор ҳал қилади. Нафлилиги юқори товарни бозор маъқуллаб, унинг ҳақини тўлаганда, харажат ўзгармаган тақдирда ҳам. Қўшилган қиймат юқори бўлиши мумкин. Нафлилиги паст бўлганда бунинг акси юз беради. Қийматга қўшимча қўшилиши и. ч. да, энг аввал микро, яъни фирмалар даражасида юз беради, аммо унинг нақадар мақбуллигини бозор ҳал қилади. Қўшилган қиймат нарх таркибига киради ва бунинг учун белгиланган солиқ (қўшилган қиймат солиғи) ни истеъмолчи тўлайди. Қўшилган қийматнинг оз ёки кўп бўлишига қараб и. ч. самарадорлигини аниқлаш мумкин. Корхона ва секторлар доирасида Қўшилган қиймат миқдори қанчалик юқори бўлса, пировард натижа ҳам шунчалик юқори бўлади. Ўзбекистонда Қўшилган қиймат тушунчаси ва уни ҳисоблаш амалиёти 20-а. нинг 90-й. лари бошидан қўлланила бошлади.

Шуҳрат Тошматов.