ҚЎШДАРВОЗА

ҚЎШДАРВОЗА — Хива ш. даги меъ-морий ёдгорлик (20-а. бошлари); Ди-шан қалъаътт шим. дарвозаси. Урганчга олиб борадиган серқатнов йўлда жойлашган. Дарвоза 2 (қўш) равоққа ўрнатилган (номи шундан). Қўшдарвозанинг умумий тарҳи тўртбурчак (25×17 м, бал. 9,45 м, йўлак равоғининг кенглиги 4,2 м), 4 та гумбаз билан ёпилган. Унинг ғарбига бир узун ва шарқига 2 ёрдамчи (қоровулхона, божхона вазифаларини бажарган) хоналар (ясси томли) туташган; уларга алоҳида эшик орқали кирилади. Иншоотнинг олд (шим.) ва орқа (жан.) тарафи бир хил меъморий ечимга эга. Равоқлар ора-лиғи ва четларида 3 та минорасимон буржлар мавжуд, уларга энли ва ин-гичка сиркори ҳалқа-белбоғлар ишланган; буржлар ўзаро кунгурали равоқлар қатори билан боғланган. Дарвозанинг энг юқориси буржларнинг мовий гумбазчалари ва равоқларнинг кунгуралари билан ниҳояланган. Дарво-за тарзларининг четки қисмлари содда, уларда ясси равоқлар ва ёрдамчи хоналарнинг эшикларигина мавжуд.