ҚЎРҒОНТЕПА СУВ ОМБОРИ

ҚЎРҒОНТЕПА СУВ ОМБОРИ — Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани жан. да, Олтиариқ шаҳарчасидан 10 км узоқликда барпо этилган гидротехника иншооти. Шоҳимардон дарёси ва Файзиободсой сувини мавсумий йиғади. 1-навбати 1975—77, 1-навбати 1980—81 й. ларда қурилган. Сув омбори ёнма-ён жойлашган 2 омбордан иборат, табиий сойликларнинг олдини тўсиб ҳосил қилинган. Арабтепасойда курилган 1-омборнинг тўлиқ ҳажми 24,0 млн. м\ тупроқли тўғони бал. 45 м, тўғони уз. 620 м, сув юзаси 2,4 км\ максимал сув чиқариш имконияти 5 м/ сек. Кемкўлсойдаги 2-омборнинг тўлиқ ҳажми 8,7 млн. м3, тўғони бал. 35 м, уз. 450 м, «сув юзаси 1,3 км\ сув ўтказиш имконияти 10 м3/сек. Жанубий Фарғона каналита ва Сўх-Шоҳимардон каналига сув беради, 11 минг га ер майдонини суғоради.