ҚОРАЁҚА

ҚОРАЁҚА — ржанкалар оиласига мансуб қуш. Евросиёнинг Атлантика қирғоқларидан Япония, Тайван ва Филиппин оролларигача бўлган жойларда тарқалган. Ўрта Осиёда ҳам кўп. Қанотининг уз. 10—12 см, вазни 31— 46 г. Дарё ва кўлларнинг қум тошли қирғоқларида яшайди. Уяси тўшамасиз чуқурчадан иборат. Апрель охирида 4 та тухум қўйиб, 22—24 кун босади. Ҳашаротлар ва уларнинг личинкаси, баъзан Ўсимлик уруғлари билан озикланади.