ҚОРАЯЛОҚЛАР

ҚОРАЯЛОҚЛАР — чумчуқсимонлар туркуми авлоди. 63 тури маълум. Европа, Осиё ва Африкада тарқалган. Танасининг уз. 20—25 см. Ерда сакраб ҳаракатланади. Уясини якка ёки колония бўлиб дарахт, бута, баъзан ерга қуради. Кўпинча лой, ўсимлик барги, новдасидан уя ясашда фойдаланади. Йилига 1—2 марта 3 — 7 тадан тухум қўяди. Ҳашаротлар, ўргимчаклар, чувалчанглар, моллюскалар ва мевалар билан озикланади. Ўзбекистонда 7 тури миграция ва қишлаш даврида учрайди. 1 тури — қора қораялоқ ёки қорашақшақ ўтроқ яшайди.