ҚОРАҚУМ КАНАЛИ

ҚОРАҚУМ КАНАЛИ, Қорақумдарё — Туркманистоннинг жан.-шарқидаги суғориш канали. Жаҳондаги йирик гидротехника мажмуаларидан бири. Ҳоз. уз. 1100 км. Сув ўтка-зиш имконияти 502 м3/сек. Амударё сувини Туркманистоннинг жан. даги ерлар — Мурғоб, Тажан ҳавзалари ва Қопетдоғдан оқиб тушадиган ва б. кичик дарёларнинг камсув ҳавзаларига чиқариб беради. Амударёнинг чап қирғоғидан, ҳоз. Отамурот ш. нинг юқори-роғидан бошланади. Туркманистоннинг жан. қисмини кесиб ўтади. Суториш майд. 500 минг га дан ортиқ, 5 минг га яйловга сув беради. Қорақум канали ўзи оқар, кенглиги 200 м гача, чуқ. 7,5 м гача, бош қисмида 465 км. ида кемалар қатнайди, балиқчилик ривожланган. Каналнинг Амударёдан Мурғобгача бўлган 400 км ли 1-навбати 1954 — 59 й. лар қурилган. 100 минг га қ. х. га яроқли ерларни суғоради. Мурғобдан Тажангача бўлган 140 км ли 2-навбати 1960 й. да қурилган, сув сарфи 200 м3/ сек. Каналнинг 2-навбати ишга туширилиши натижасида Тажан воҳасида 70 минг га га яқин янги ер ўзлаштирилди, илгари суғориб келинган 30 минг га ерда суғориш ишлари яхшиланди. Тажандан Гўктепагача 300 км узунликдаги 3-навбати 1961—69 й. ларда қурилган, бу эса 100 минг га ерни суғориш имкониятини беради. 1971 й. дан 4-навбати қурилиши бошланди. Қурилган қисми 1100 км, 2003 й. га қадар Барекат ш. гача етказилди. Қорақум каналида 4 сув омбори, жумладан, Ҳовузхон ва Копетдоғ сув омборлари қурилди. Қорақум канали тўла қурилиб битказилгандан сўнг унинг уз. 1435 км, сув ўтказиш имконияти 1000 м3/сек. га етади. Туркманбоши шаҳар атрофи саноат р-нлари сув билан таъминланади.