ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ — Қо рақалпоғистон Республикаси ҳукумати, Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий ижро этувчибошқарувчи органи. Қорақал-поғистон Республикаси Жўқорғи Кен-геси томонидан тузилади, унинг олдида масъул ва унга ҳисоб беради.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашини Қоракалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг тақ-димига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилиб, Жўқорғи Кенгес томонидан тайинланадиган Раис бошқаради. У ўз лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
1998 й. 29 янв. янги таҳрирда қабул қилинган «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Вазирлар Кенгаши: Қорақалпоғистонда иқтисодий, ижтимоий-маданий жараёнларни бошқаради, мулкчиликнинг барча шаклларини уйғунлаштириш ва уларнинг тенглиги, бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий қурилишини рўёбга чиқариш асосида эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади, хўжалик юритишнинг янги шаклларини барпо этишга ва мустаҳкамлашга кўмаклашади. Пул-кредит тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, шунингдек, республикада иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини ва энг муҳим дастурларини ишлаб чиқишни ва уларнинг ижросини ташкил этади, бошқарув идоралари тизимини такомиллаштиради, ҳар хил вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари ва хўжалик тузилмаларини ташкил қилиш ва тугатиш тўғрисида республика Жўқорғи Кенгесига таклифлар беради; фан ва техникани ривожлантириш чораталбирларини, шунинглек, табиий бойликларни мухрфаза этиш, улардан самарали фойдаланиш бўйича дастурларни амалга оширади; фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади, ижтимой таъминот тизимини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш, халқ таьлимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, маданиятни ривожлантиришга ёрдамлашади; республика давлат хав-фсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Рсспубликасининг давлат чегараларини қўриқташ, жамоат тартибини сақлаш тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади, Қорақалпоғистон Республикаси ва халқаро аҳамиятга эга бўлган йирик экологик дастур. тарга оид ишларни мувофиқлаштиради. табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш чоратадбирларини кўради. Ўзбекисгон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунларига муво-фиқ ҳукуматлараро шартномалар, битимлар тузади ва амалга оширади.