ҚОРАБОЕВА Софья Дусгалиевна

ҚОРАБОЕВА Софья Дусгалиевна (1914.12.1, Тўрткўл — 1978.28.4, Нукус) — қорақалпоқ актрисаси. Ўзбекистон халқ артисти (1969). Москва театр санъати ин-тининг қорақалпоқ студиясида таълим олган (1934—35). 1939 й. дан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат театрида ишлаган. Миллийликка интилиш, қаҳрамонлари ва ҳаётбахш ҳис б-н суғориш Қ. ижодига хос. Васса (М. Горький, «Васса Железнова»), Майсара (Ҳамза, «Майсаранинг иши»), Марфа Петровна (К. Симонов, «Рус кишилари»), она (Э. Раннет, «Дайди ўғил»), Бийбинур (Н. Довқораев, В. Шафранников, «Алпомиш»), Оймереке (Ж. Оймурзаев, О. Халимов, «Ойгул ва Обот»), Оқсулув (А. Шомуротов ва И. Юсупов, «Қирқ қиз»), Ойбике (С. Хўжаниёзов, «Талуас»), Тўлғаной (Ч. Айтматов, «Момо ер») каби турли характердаги роллар талқини билан танилган.