ҚОРАБЕЛ

ҚОРАБЕЛ — Паропамиз тоғлари этагидаги қир. Мурғоб ва Амударё дарёлари оралиғида. Энг баланд жойи 980 м. Неоген ва антропоген даврларининг аллювиал-пролювиал лёссимон қум-тошларидан ташкил топган. Ер юзаси жан. дан шим. га қия бўлиб, чўл ва чала чўл, эфемер ҳамда субтропик эфемероид дашт ўсимликлари билан қопланган.