ҚОР ЧИЗИҒИ

ҚОР ЧИЗИҒИ, қор чегараси — қорларнинг тоғларда эримай қоладиган ва фирнга айланган қуйи чегараси. Қор чизиғи баландлиги жойнинг географик кенглиги, ҳаво ҳаракати, иқлим. ёғин миқдори, жойнинг орографияси ва ён бағир экспозициясига боғлиқ. Қор чизиғининг баландлиги иссиқ ўлкалардан совуқ ўлкаларга томон пасайиб боради. Қутбий ўлкаларда денгиз сатҳидан бошланади, Новая Земля о. да 600 м, Альп тоғларида 2200—3100 м, Ўзбекистондаги тоғларда 3800—4200 м, экватор яқинидаги тоғларда 5000 м баландликда жойлашган. Евросиё материгида иқдим қурғоқчиллашган сари, яъни ғарбдан шарққа томон баландлашиб боради. Мас, Альп тоғларида 2200 м, Кавказ тоғларида 3600 м, Олтойда 4800 м ва ҳ. к. Ҳақиқий (ёз охирида энг баланд) ва мавсумий (вақтинча) Қор чизиғи фарқ қилинади. Қор чизиғида ёғадиган қор миқдори билан эриши мумкин бўлган қор миқдори тенг бўлади, ундан юқорида эса қор эриб улгурмайди ва тўпланиб боради.