ҚЎҚОН ЁҒ-МОЙ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ҚЎҚОН ЁҒ-МОЙ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — озиқ-овқат саноатининг йирик корхонаси. «Ёғ-мойтамакисаноат» уюшмаси таркибига киради. Оқланган пахта ёғи. дистилланган ёғ кислотаси, кунжара, шулха ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Ўзбекистонда пахта чигитидан мой олувчи гидравлик прессли биринчи з-д бўлган корхона 1884 й. да ишга туширилган. 1910 й. дан Вадъяевлар савдо уйи таркибига кирган. 1917 й. даги Октябрь тўнтаришига қадар йилига 6,5—7,5 минг т ёғ ишлаб чиқарган. 20-а. нинг 30-й. ларида бир неча марта реконструкпия қилиниб, қайта қурилди. 1947 й. дан суткалик ёғ и. ч. қуввати 55—60 т га етказилди. 1955 й. да ёғ экстракция з-дининг ишга туширилиши билан 1956 й. дан Қўқон ёғмой к-тига айлантирилди. К-тнинг суткалик ёғ и. ч. қуввати эса 125—130 т га етди. К-тда 1962 й. да соапсток ёғ кислоталарини дистиллаш, 1965 й. да донадор кунжара и. ч., 1968 й. да мицелладан госсипол ажратиб олиш, сўнг тозалаш цехлари ишга туширилган. 1975 й. да к-т қошида ўрик, шаф-толи данагидан, узум, соя, анор, тарвуз, қовун. чаканда уруғидан ёғ ишлаб чиқарувчи з-д қурилди ва 80-й. лар охирига қадар мева-сабзавот данаклари ва уруғларидан олинадиган кенг ассортиментдаги ёғлар ишлаб чиқарди. 1994 й. дан очиқтурдаги акиия-аорлик жамияти ва ҳоз. номда. 90-й. ларнинг 2-ярмидан замонавий чет эл технологик линиялари билан жиҳозланди, чет эл инвестициялари жалб қилинди. 2001 й. да корхона қуввати 850—950 т/сутка чигитни қайта ишлашга етказилди. Маҳсулотлари ички бозорда сотилади, қўшни давлатларга экспорт қилинади.