ҚЎНҒИР СУВЎТЛАР

ҚЎНҒИР СУВЎТЛАР — к-ўп ҳужайрали сувўтлар бўлими. Кат-талиги ва шакли ҳар хил. 240 туркуми (1500 тури)бор, шундан 3 таси чучук сувларда, қолғанлари денгизларда тарқалган. Хроматофорасида хлорофилл а ва с каротин, ксанто-филл, айниқса жигарранг фукоксан-тин кўп бўлгани учун ранги қўнғир ва қорамтир. Юксак Қўнғир сувўтлар (мас, лами-нариясимон сувўтлар) ўтказувчи ва дифференциациялашган тўқималарга эга. Ҳужайра деворида альгин кислота ва фукоидин бор, сиртдан пектин ва шилимшиқ модда билан қопланган. Протопластида битта ядро ва пирено-идсиз хроматофори бор. Баъзиларида пиреноид бўлади. Жинсий ва жинс-сиз, баъзан вегетатив кўпаяди. Зоо-спораси ва гаметалари икки хивчинли. Юксак Қўнғир сувўтларда спорофит ва гаметофит галланади. Кўпайиш органлари бир уяли ёки кўп уяли спорангий. Жин-сий жараёни изогамия, гетерогамия ва оогамия. Қўнғир сувўтлар барча денгизларда, айниқса, совуқ денгизларда катта ўтзорлар ҳосил қилади. Улардан аль-гин кислота, унинғ тузлари, ем уни ва баъзи доривор моддалар олинади. Айрим Қўнғир сувўтлар истеъмол қилинади (яна қ. Сувўтлар).