ҚОНЧЎП

ҚОНЧЎП — кўкнордошларга мансуб қисқа илдизпояли ўтсимон ўсимлик тури. Пояси сербарг, бўйи 30—100 см. Барглари оддий, патсимон кунгирали бўлакчаларга бўлинган. Тўпгулли оддий соябон. меваси кўп уруғли, қўзоқсимон кўсакча. Май ойидан кузгача гуллайди. Ўрта Осиё, Сибирь ва Кавказда учрайди. Қончўп заҳарли, моллар емайди. Қончўпнинг ҳамма қисмида таркибида 20% га яқин алкалоид, С ва А витаминлари, эфир мойлари, органик кислоталар ва б. бўлган сутшира бор.

Қончўпдан олинган препаратлар тери сили ва б. касалликларни даволашда қўлланилади. Дамламаси сафро ҳайдовчи, жигардаги оғриқни қоддирувчи восита сифатида ишлатилади.