ҚОЛДИҚОРАЕВ

ҚОЛДИҚОРАЕВ Жумағали (1922, Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани — 1944.26.1, Гомель вилояти Мозир ш. да дафн этилган) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. К-зда ишлаган. 1941 й. дан фронтда. 7-гвардиячи танкха қарши қирувчи дивизия (Марказий фронт 61-армиянинг 7-гвардиячи отлиқ аскарлар корпуси)нинг оддий аскари. Гомель вилоятининг Комарин ш. дан 20 км шим. да дарёни кечиб ўтишда ва жангда кўрсатган жасорати учун Қаҳрамон унвони берилган (1944. 15.1). Хўжайли ш. даги ва ўзи ўқиган мактаб унинг номи билан аталган.