ҚОДИРОВ

ҚОДИРОВ Эркин (1932.28.12, Тошкент) — цитолог, гистолог олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990), биол. фанлари д-ри (1982), проф. 0984), ТошТИни тугатгач (1961), Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўлка тиббиёт и. т. институти ординатори (1961—62), ас-пиранти (1963—66), катта илмий ходим (1968), Тошкент унти биология-тупроқшунослик ф-тида катта ўқитувчи (1968-79), доцент (1979), кафедра мудири (1983 й. дан). Илмий ишлари кўлборютон заҳари турли дозаларининг каламушлар ички секреция безлари: гипофиз, қалқонсимон без ва буйрак усти безлари ҳужайралари морфологик тузилиши ва вазифаларига таъсирида рўй берадиган морфофункционал ўзгаришларни ўрганишга, шунингдек, илон чаққанида даволаш мақсадида юбориладиган «Антигюрза» зардобини заҳарсизлантириш динамикасини морфофункционал усуллар ёрдамида ёритишга бағишланган.

Ас: Злокачественннй зоб, Т., 1967; Умумий гистологиядан амалий машғулотлар учун қўлланма. Т., 1983; Гистология [Дарслик], 1994; Одам анатомияси [Дарслик], Т., 2003.