ҚЎЧҚОР СОЙЛИГИ

ҚЎЧҚОР СОЙЛИГИ — Ички Тянь шандаги тоғ оралиғи сойлиги (Қирғизистон Республикаси Норин вилояти). Қирғиз тизмаси шарқий қисмининг жан. да, Иссиқкўлдан ғарбда, ўртача 1600— 2000 м баландликда жойлашган. Чу дарёсининг юқори оқими ва унинг ирмоқлари суви билан суғорилади. Уз. 50 км, эни 15 км. Қс. нинг маркази чала чўл, чеккалари тоғ даштидан иборат. Чу ва унинг ирмоқлари атрофлари экинзор. Даштлардан яйлов сифатида фойдаланилади. Шарқида Ўртатўқай сув ом-бори (Чу дарёсида) қурилган. Кўмир кони бор.