ҚИЗИЛСУВ ҒОРИ

ҚИЗИЛСУВ ҒОРИ — Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳудудидаги ғор. Тошқўрғон қишлоғидан 6 км шим. шарқца, Қизилдарё водийсида, 2160 м баландликда. Юқори юра даврига мансуб гипс қатламларида ҳосил бўлган. Ғорнинг кириш қисми ғарб томонида (эни 6 м, бал. 2 м дан зиёдроқ). Ғорнинг тузилиши йўлак шаклида, эни 2 м дан 7 м гача, баландлиги баъзи жойларида 0,4—0,8 м, айрим жойларида 3—6 м га етади. Саҳнида шипдан қулаб тушган тош парчалари уюмлари бор. Ғор саҳни ичкарига томон кўтарилаб боради. Шипи ва деворларидан сув томиб туради. Ҳаво т-раси кириш қисмида 18°, ичкарисида 8°, нисбий намлиги 99% (июль ойида). Ғорнинг умумий уз. 110 м, саҳни 230 м2, ҳажми 700 м3 га яқин.