ҚИЗИЛҚИЁҚ

ҚИЗИЛҚИЁҚ, сичқончўп — бошоқдошларга ман-суб кўп йиллик илдизпояли бегона ўт. Поясининг бўйи 25—60 см. Барглари япалоқ. Тўпгули кумушсимон оқ цилиндрик тиғиз рўвакка йиғилган. Меваси дон. Мартапр. бошларида ўса бошлай-ди, баҳордан кузгача гуллаб, мева-лайди. Уруғлари осон сочилади ва шамол билан тарқалади. Илдизпояла-ри тупроққа 30—40 см гача киради. Узун новдалари қишлайди. Бедапоя-ларда, ғўза, ғалла ва б. суғориладиган экинлар орасида учрайди. Шунингдек, ариқ ёқалари ва жуда сер-нам жойларда ҳам ўсади.

Кураш чоралари: ерни 15—30 см чуқурликда ҳайдалади; илдизпоя-лар йўқотилади; далапон сепилади.