ҚИЁС ЖИРОВ

ҚИЁС ЖИРОВ Қайрат ўғли (1903 Қорақалпоғистон, Чимбой тумани — 1974) — Қорақалпоғистон халқ жирови (1942). Сайфулла жиров ва Бегмурод жировларнинг шогирди. Ёшлигидан халқ қўшиқларини, қўбиз куйларини ўрганган. «Маспошшо», «Шаҳриёр», «Шўра», «Қорамон — қотил», «Бўзўғлон», «Қизполвон» достонларини кекса жировлардан ёзиб олиб, ўзи ҳам ижро этиб юрган, 40 минг мисрага яқин тўлғовлар яратган. «Алпомиш» (қорақалпоқ варианти, 1957), «Маспошшо» (1958), «Бўзўғлон» (1961) каби достонларни ёзган ва нашр эттирган. Унинг «Қўбиз термалари» китоби босилиб чиққан (1966). Қиёс жиров Москва, Тошкент, Тўрткўл шаҳриларида ўтказилган халқсанъати олимпиадаларида (1939), Москвада ўтказилган Халқаро шарқшунослар конгрессида қатнашган (1960).