ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН МЕТАЛЛАР

ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН МЕТАЛЛАР, қийин суюқланувчи металлар — суюқланиш т-раси 1650—1700° дан юқори бўлган металлар; 1000° дан юқори т-рада механик хоссаларини, пухталигини йўқотмайди. Қийин эрийдиган металларга титан И, ванадий V, хром Сг, цирконий 2г, ниобий N5, молибден Мо, технеций Тс, рутений Ки, гафний НҒ, тантал Та, вольфрам XV, рений Ке, осмий 08, иридий 1г, родий Кп металлари киради.

Қийин эрийдиган металлар атомларининг электрон тузилиши бир-бирига яқинлиги ва уларнинг ўзгарувчан валентлиги кўп турда кимёвий бирикмалар олишга имкон беради; улар қийин суюқланувчан металлсимон қаттиқ бирикмалар ҳосил қилади (қ. Кукун металлургияси).

Қийин эрийдиган металларнинг баъзилари, мас, Сг, V, ^ ни соф ҳолда ажратиб олиш осонроқ бўлганлиги учун кўпроқ тарқалган бўлса, баъзилари, мас, КЬ, Ке, 1г, Ов ва Ки сийрак металлардир.

Қ э. м. уларнинг тузларидан қайтариш ва электролиз йўли билан олинади. Қийин эрийдиган металлар легирловчи элементлар сифатида, соф ҳолда, қотишмалар ҳолида ишлатилади. Мас, Кп агрессив моддалар таъсирига жуда чидамли, мустаҳкамлик чегараси 560 МН/м2, родий лентаси юқори т-ра ҳосил қиладиган ва оксидловчи муҳитда ишлайдиган электр печларининг қиздириш элементлари учун ишлатилади, 60% КЬ билан 40% 1г қотишмаси 2300° гача бўлган т-раларни ўлчашда фойдаланиладиган термопаралар учун, НГ электротехника ва радиотехникада, гафний карбиди эса кескичлар, штамп матрицалари тайёрлашга кетадиган қаттиқ қотишмаларга қўшиш учун ишлатилади ва ҳоказо. Қийин эрийдиган металлардан қотишмаларнинг хоссаларини яхшиловчи қўшимча сифатида, тигеллар тайёрлашда, коррозиябардош қопламлар учун, турбиналар, ядро реакторлари, электрон асбоблар, ракеталар, космик кемалар ва б. да кенг фойдаланилади.