ҚИСҚИЧБАҚАСИМОН ТУМАНЛИК

ҚИСҚИЧБАҚАСИМОН ТУМАНЛИК — Савр юлдуз туркумидаги N00 1952 туманлиги. 1054 й. да араб, хитой ва япон олимлари кузатишган. Ўта янги юлдузлар чақнаши натижасида вужудга келган; унгача бўлган масофа 1700 парсек. Тўла нурланиш энергияси 1018 эрг-с~’. Қ. т. да анча тартибланган ва кучланиши 10~3 эрстед магнит майдони мавжуд; унда толасимон қобиқ ва аморф ипсимон структуралардан иборат ички қисм фарқланади. Қобиқдаги т-ра 17000° К. Қобиқнинг нурланиш спектри олдий газ туманликларига ўхшаш бўлиб, ички қисмининг нурланиши радиотўлқинлар, кўзга кўринадиган, ультрабинаф-ша ва рентген тўлқинларда кузатилади. Бу қисмнинг ипсимон структуралари релятивистик (энергиялари 10’ эрг дан зиёд) электронлар оқимларидан иборат. Бундай юқори энергиялар манбаи Қисқичбақасимон туманлик марказига яқин жойлашган ўта янги юлдузнинг қолдиғи бўлган нейтрон юлдуз бўлиб, бу юлдуз даври 0,033 сек га тенг 1УР 0532 номерли пульсардир. Қисқичбақасимон туманлик унга нисбатан радиал йўналишда кенгаймоқда.