ҚИРОЛИЧА МОД ЕРИ

ҚИРОЛИЧА МОД ЕРИ — Шарқий Антарктиданинг 20° ғ. у. ва 45° шқ. у. лар оралиғидаги қисми. Шим. дан Лазарев, Рисерларсен ва Космонавтлар денгизлари ўраб туради. Ер юзаси 3500 м қалинликдаги муз билан қопланган. Соҳилбўйи қисмида бал. 3000 м ва ундан юқори бўлган алоҳида тоғ чўққилари учрайди. Россия, Германия, Ҳиндистон, ЖАР, Япония давлатларининг илмий ст-ялари ишлаб турибди. 1930 й. да норвегларнинг Рисерларсен экспедицияси томонидан кашф қилинган ва Норвегия қироличаси номи билан аталган.