ҚИРОЛИЧА МЭРИ ЕРИ

ҚИРОЛИЧА МЭРИ ЕРИ — Шарқий Антарктиданинг 92°03’ ва 100°04’ шқ. у. лар оралиғидаги қисми. Ғарбда Вильгельм II, шарқда Уилкс Ери билан чегарадош. Қирғоқларини Дейвис ва Моусон денгизлари ювиб туради. Ҳудудининг аксари қисми қалинлиги 2500—3000 м ли муз билан қопланган, соҳил қисмида туб жинслар қисман очилиб қолган. Д. Моусон бошчилигидаги Австралиянинг Антарктика экспедицияси томонидан 1912 й. да кашф қилинган ва инглиз қироличаси номи билан аталган. Ҳудудда обсерватория ишлаб турибди.