ҚИРМА

ҚИРМА — қўш қаватли (поғонали) ўйма усули; ганч ўймакорлигит безак, нақш рангли қоришмалар воситасида яратилади. Шу усулда яратилган нақш, безак ҳам Қирма деб аталади. Қирмага неча хил ранг ишлатилса, иш шунча босқичла амалга оширилади, шунинг учун Қирмада кўпинча 2—3 хил рангдан фойдаланилади: ҳар бир ранг алоҳида-алоҳида босқичмабосқич бажарилади. Уста бир хил раншинг ўрнини ўйиб чиққач, аввалдан тайёрлаб қўйган қуруқ рангли қоришмадан оз-оздан қориб ўйма устига қуйиб чиқади ва нақш сатҳини текислаб қириб ташлайди, шунда нақш чегаралари аниқ ва жозибали намоён бўлади. Сўнг ахта ёрдамида нақш нусхаси 2-марта туширилади, бу сафар 2рангнинг ўрни ўйилиб, 2рангли қоришма қуйилади, нақш сатҳи очилгунча қирилади. Ҳар бир ранг ана шундай жараёнда амалга оширилади. Қирманинг яхлитлиги ва ранг турининг камлиги нақшларда яққол кўзга ташланади. Рангли ганч тайёрлашда усталар аввал кўмир, пишиқ ғишт кукунларидан фойдаланган, ҳозирда эса ҳар хил тайёр рангли пигментлар ишлатилади. қ. қуёш нурида ялтирамай, бир хил майинликда кўринади. Қирмани илк бор Уста Ширин Муролов, Қули Жалилов ва б. усталар қўллаган; ҳозирда ганч ўймакорлигида кенг қўлланади.