ҚИМИЗ

ҚИМИЗ — бия сутидан тайёрланадиган шифобахш ичимлик. Ҳар 3 соатда бир марта соғиладиган бия сутини сут кислота бактериялари ва ачитқилари билан йўли билан махсус мешларда аралаштириб тайёрланади. Тайёр Қимиз мешларда сақланади, ташилади. Қуйганда кўпиради. Таркибида 2—2,5% оқсил, 1—2% ёғ, 3,5-4,8% қанд, 1 л Қ. да 100-200 мг С, А, Д, Е, РР ва В гуруҳ витаминлар; 400—600 мг фосфор ҳамда 800—1000 мг кальций бор. Кучсиз Қимиз таркибида 0,6—0,8%, ўртачасида 0,8 — 1%, кучлигида 1 — 1,2% сут кислота; кучсизида 1% гача, ўртачасида 1 — 1,5% ва кучлигида 3% гача спирт бўлади. Қимизнинг энергетик қиймати 300—400 ккал.

Қимиз организмда овқат таркибидаги оқсил ва ёғларнинг тез ҳазм бўлишига ёрдам беради, моддалар алмашинувини яхшилайди, иштаҳа очади, парҳез ва шифобахш хусусиятларга эга. Қимиз тайёрлаш ва ичиш замонлардан бери, айниқса, кўчманчи чорвадор халқлар ўртасида кенг ёйилган. Мил. ав. 5-а. да Геродот скифлар турмушини тасви. рлаганда уларнинг энг яхши кўрадиган ичимлиги олдиндан алоҳида тайёрлаб қўйиладиган бия сути эканлигини қайд этган. Қимизни даво мақсадларида ўпка сили касаллигининг олдини олиш ва даволашда, шунингдек, айрим ошқозон-ичак касалликларида тавсия қилинади. Осиё, қисман Европа мамлакатларида Қимиз кўп тайёрланади.

Ад. . Панфилов Н. Е., Сут ва саломатлик, Т. 1991.