ҚИМИЗ БИЛАН ДАВОЛАШ — қимизни даво сифатида иқлим билан даволаш (климатотерапия) билан бирга қўллаш. У сигир сутига нисбатан енгил ҳазм бўлиши ва сўрилиши билан ажралиб туради. Қимизнинг тиббий жиҳатдан фойдали эканлиги ўрганилган. Дармонсизлик, камқонлик, меъда-ичак, асаб тизими касалликлари, сил ва б. да даво мақсадида қимиздан фойдаланилади. У иштаҳани очади, меъда секрециясини кучайтиради ва овқатни ичакларда сўрилишини яхшилайди, юрак мускулини мустаҳкамлаб, унинг озиқланишини равонлаштиради.
Ўзбекистондаги айрим шифохона ва санаторийларида («Пахтали кўл», «Чимён» да) Қимиз билан даволаш йўлга қўйилган. Қимизни кунига 6 маҳал 100 мл дан (кам қувват беморларга 50 мл дан) берилади, кейинчалик 250 мл га етказилади. Уй трасида бўлган қимизни наҳорда, нонушта ва тушликдан кейин 1,5 соат ўтгач, ҳўплабҳўплаб ичилади. Кечки овқатдан кейин ичиш тавсия этилмайди. Ичакка инфекция тушиши ва заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида қимиз фақат пастеризация қилиб тайёрланади (қ. Пастерлаш).