ҚАЗИ

ҚАЗИ — от гўштидан тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулоти. Қазини тайёрлаш учун отнинг тўш ва пешноб ёки лаҳм қисми гўшти ва ёғи эни 3—4 см, узунлиги 10—15 см қилиб тилимланади. Тилимлар тоғорага солиниб туз, мурч ва зира билан яхшилаб аралаштирилади (1 кг гўштга 0,5 кг от ёғи, 50 г туз, 15 г мурч, 25 г зира) ва 4 соатдан 24 соатгача салқин жойда сақланади. От (мол) нинг 45—50 см узунлиқдаги ичаги ағдарилиб, совуқ сувда ювилади, шилимшиқ моддаси туз билан ишқалаб ёкм 2% ли сиркали сув билан тозаланади. Ичакнинг бир учига чўп суқиб (ичак ситплиб чиқиб кетмаслиги учун), орқасидан пишиқ ип билан маҳкам боғлаб, иккинчи учидан тайёр тилимлар бир гўшт ва бир ёғ зич қилиб тиқилади. Ичак тўлгач, иккинчи томони ҳам чўп суқиб қаттиқ боғланади, иккала учини бириктириб, сақлаш учун осиб қўйилади. 2—3 кундан сўнг Қази тайёр бўлади. Қазини 10—12 см қалинликда ун ёки кепакка кўмиб, 2 йилгача сақлаш мумкин. Қазини пиширишда қозондаги совуқ сувга солиниб 1,5—2 соат миддиратиб қайнатилади. Қази қайнаб чиққандан сўнг, кўпиги олиниб, ёрилиб кетмаслиги учун бир неча жойига нина урилади. Дастурхонга парракпаррак қилиб, норинга қўшиб ёки яхна тарзида мурчли пиёз ёки салатлар билан тортилади. Қ. Тошкентда кўп тайёрланади. Қази мўғуллар, қозоқлар, қирғизлар, туркманларда ҳам мавжуд.