ҚАЗҒАНТОВ КОНИ

ҚАЗҒАНТОВ КОНИ — Султон Увайс тизмасининг марказий қисмида (Қад. Хоразм) жойлашган қадимий тальк кони. Кон ҳудудида қия штольня ва шурфлар, карьерсимон ўра ва чуқурлар бўлиб, улар талькли жинслар кўп бўлган зоналар бўйлаб 5—10 м чуқурликкача — грунт сувлари сатҳигача қазилган. Ковланган жойлар ёнида қадимий кончилар яшаган тош уйларнинг қолдиқлари сақланган; сопол буюмлар, тангалар ҳам топилган. Шу топилмаларга кўра кон 10, 12—14-асрларга оид деб ҳисобланади. Бу даврда Ўрта Осиёда талькдан ишланган буюмлар кенг тарқалган. қадимийда талькли жинслар оловбардош ва осон ишланадиган материал сифатида юқори баҳоланган.

Талькдан қозон ва бошқалар идишлар ясашда фойдаланилган. Ўрта аср олимлари Мақдисий, Беруний ва бошқалар асарларида кўрсатилишича, Хоразм тальк қазиб олинадиган марказлардан бири бўлган.