ҚАЗАНЖИҚ

ҚАЗАНЖИҚ (Газанжиқ) — Туркманистоннинг Болхон вилоятидаги шаҳар (1939 йилдан). Копетдогнинг шим. ғарбий этакларида. Қорақум каналининг охирги пункти. Т. й. станцияси. Ашхободдан 292 км шим. ғарбда. Аҳолиси 15 минг киши (1990йлар ўрталари). Т. й. транспорти корхоналари, қурилиш материаллари з-ди, гилам ф-каси бор. Қ. 1895 йилда т. й. қурилиши муносабати билан вужудга келган.