ҚАЮМ НОСИРИЙ

ҚАЮМ НОСИРИЙ (тахаллуси; асл исм-шарифи Ғабдулқаюм Ғабденносирович Носиров) [1825.2(14). 2, ҳоз. Татаристоннинг Зеленодольск тумани — 1902.20.8(2.9), Қозон] татар ёзувчиси, олим ва маърифатпарвар. 1841 — 55 йилларда Қозон мадрасасида таълим олган. 1855 йилдан рус руҳонийлари билим юртида татар тилидан дарс берган. Қозон унтида эркин тингловчи. 1871—76 йилларда Қозонда 1рустатар мактабини очиб, унда ўқитувчилик қилган. «Синтаксис» ва болалар учун табиат ҳодисалари ҳақидаги «Бўш вақгларда» асарлари 1860 йил ёзилган. Татар тилининг илмий грамматикасини, тўғри ёзиш қоидалари, математика, геогр., тарих ва бошқалар бўйича дарсликлар тузган ва нашр эттирган. «Қозон татарларининг эътиқоди ва урфодатлари…» (1880), «Қозон татарларининг халқ адабиёти намуналари» (1896), «Қозон татарлари эртакларини бошқа халқлар эртаклари билан солиштириш» (1900) китоблари нашр этилган. «Татарча—русча луғати»ни тузган. Қаюм Носирийнинг маърифатпарварлик ғоялари ва насрий асарлари татар адабиётининг шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этган.