ҚАЙРОҚҚУМ

ҚАЙРОҚҚУМ — Тожикистон Республикаси Суғд вилоятидаги шаҳар (1963 йилдан). Қайроққум сув омбори соҳилида, Хўжанд т. й. станциясидан 8 км. Аҳолиси 13 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Қайроққум ГЭС, гилам тўқиш, ун тортиш, уйсозлик ктлари, қурилиш ташкилотлари, темирбетон конструкциялари з-ди, балиқчилик хўжалиги, дам олиш уйи, туристик база фаолият кўрсатади.