ҚАЙРАҒОЧ

ҚАЙРАҒОЧ — қайрағочдошлар оиласига мансуб барг тўкувчи дарахтлар туркуми, манзарали ўсимлик. Асосан, Ўрта Осиё ва Озарбайжонда ўсади. 80120 (400-500) йил яшайди. Қайрағоч ёругсевар, қурғоқчиликка чидамли, совуққа чидамсиз. Тоғларнинг 1500 м гача баланд ерларида ҳам учрайди. Ўзбекистонда Қайрағочнинг пўкак Қ., пакана Қайрағоч, майдабарг Қайрағоч, силлиқ Қайрағоч, бужун Қайрағоч, дала Қайрағочи, айниқса, сада Қайрағоч ва асл Қ. (гужум) ёки андросов Қ. и. кенг тарқалган. Бу Қ. нинг бўйи 10—15 м, шохшаббаси қалин, шарсимон, барглари кетмакет жойлашган, тухумсимон. Мартапр. ойларида гуллаб уруғлайди. Гуллари икки жинсли. Уруғи ёнғоқча (данакча). Қуюқ соя бериши ва чиройли кўриниши туфайли Ғарбий ва Ўрта Осиёда, Закавказьеда ҳовли, боғларда, хиёбонларда ўстирилади. Қайрағочнинг ҳамма турлари ўрмонлар, парклар, иҳота дарахтзорлари барпо этиш учун экилади. Ёғочи дурадгорликда турли буюмлар ясашда, асбобсозлик, ускунасозлик ва машинасозликда ишлатилади. Уруғи ва илдиз бачкисидан кўпайтирилади.