ҚАЙМОҚ

ҚАЙМОҚ — сут маҳсулоти. Сут сепаратори ихтиро қилингунча сутни 10 — 12 соат давомида паст ҳароратда махсус идишлар (мас, Ўзбекистонда сопол товоқ)да тиндириб олинган. Таркибида ёғлилигига қараб 59,6—81,8% сув, 2,4— 3,4% оқсил, 2,7—4,2% лактоза, 0,3—0,6% минерал моддалар бор. Сут здларида бевосита истеъмол қилишга мўлжалланган, ёғлилиги 10%, 20% ва 35% бўлган Қаймоқ ишлаб чиқарилади. 10% ли Қаймоқ 78—80° да, 20% ва 35% лиси 85—87° да (15—30 сек. давомида) пастерланади, сўнгра дарҳол махсус совитиш ванналарида 4—6° га қадар совитилади, шиша идишлар ёки қоғоз пакетларга қуйилади. Оддий Қаймоқдан ташқари қуюлтирилган ва қуруқ Қаймоқлар ҳам ишлаб чиқарилади. Қаймоқнинг ўзи истеъмол қилинади, ичимлик ва таомларга қўшилади. Қаймоқнинг асосий қисми саноатда сариёғ, сметана олиш учун қайта ишланади, музқаймоқ тайёрланади (яна қ. Сут, Сут саноати).