ҚАЙИҚ

ҚАЙИҚ — дарё, кўл ва бошқалар сув ҳавзалари учун мўлжалланган сузиш воситаси. Қлар дастлаб, асосан, эшкаклар билан ҳаракатлантирилган, кейинчалик елканли ва моторли Қайиқлар пайдо бўлган. Қайиқ илгари, асосан, йўғон дарахт танасини ўйиб ясалган, қайин пўстлоғидан ёки ёғоч синч (каркас)ларга ҳайвон терисини тортиб қурилган. Ҳозир Қайиқ ясашда ёғоч, пластмасса ва енгил металл ишлатилади. Қайиқ одамлар фойдаланган дастлабки сув транспорти ҳисобланади. қадимий Миср, Ўрта Осиё (шу жумладан, Ўзбекистон ҳудуди), Хитой, Корея, Япония, Ҳиндистон ва бошқалар мамлакатларда кенг расм бўлган. Қайиқдан сув транспортида, балиқ овлашда, ҳарбий ишда, спорт мақсадларида, истироҳат боғларида сувда сайр қилиш ва бошқалар мақсадларда фойдаланилади. Кичикроқ сув ости кемаси сув ости Қайиқи деб аталади. Қайиқнинг шакли ва ўлчамлари, нечта (бир, икки ва кўп) эшкакли эканлиги унинг нима мақсадга мўлжалланганлигига боғлиқ. Ўзбекистонда Қайиқ, асосан, балиқ овлашда, спорт мақсадларида, истироҳат боғларидаги кўлларда сайр қилишда ишлатилади (қ. Кема).