ҚАЙИПНАЗАРОВ

ҚАЙИПНАЗАРОВ Бойниёз (1916. 25.8, Чимбой тумани) — қорақалпоқ халқ шоири. Москвадаги Адабиёт интини тугатган (1956). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—45). 1946—66 йил ларда мактабда ўқитувчи, жур. ва нашриётда муҳаррир, «Қорақалпоғистон» нашриёти бадиий адабиёт бўлимида катта муҳаррир (1967 йилдан). «Олтин куз» (1952), «Қизил гул» (1959), «Менинг бахтим» (1966), «Ватаним» (1970), «Гулдаста» (1974) каби тўпламларида қорақалпоқ халқининг ҳаёти акс этган. «Орол овози» шеърий тўплами ўзбек тилида нашр этилган (1959). Ш. Рашидовттт «Кашмир қўшиғи» асарини қорақалпоқ тилига таржима қилган.