ҚАЙИНДОШЛАР

ҚАЙИНДОШЛАР — қайиннамолар қабиласига мансуб оила. Ер юзида 6 туркумга мансуб 150 га яқин тури бор. Шим. ярим шарда кенг тарқалган. Оила вакиллари, асосан, дарахтлардан иборат. Танаси оқ ёки сарғиш, катта ёшдагиларида қора доғлар пайдо бўлади. Бир уйли ўсимлик. Гуллари кучалаларда ўрнашган. Барглари йирик, оддий, кетмакет ўрнашган. Меваси бир уруғли, ясси.

Ўрта Осиёда 2 тури ўсади (қ. Қайин). Апр. —май ойларида гуллаб, меваси август—окт. да етилади. Қайиндошлардан манзарали ўсимлик сифатида фойдаланилади.