ҚАЙЧИ

ҚАЙЧИ — турли материалларни кесиш (қирқиш) учун ишлатиладиган асбоб. Дастлабки Қайчи бир-бирига эгилувчан ёйсимон металл пластина билан бириктирилган икки пичокдан иборат бўлган, ҳозирги Қайчи ларга ўхшаш (шарнирли бириктирилган 2 пичоқдан иборат) Қайчи мил. ав. 8-асрда Яқин Шарқда яратилган ва аста-секин такомиллаштириб борилган. Ҳунармандчилик (косибчилик, тикувчилик, тунукасозлик, боғдорчилик ва бошқалар касблар) ривожланган сари Қ. нинг тури ҳам кўпая борган (чеварлар Қайчиси, ток Қ, тунука Қ. ва бошқалар). Саноат ривожлана бошлагач (18-аср 60-й. ларидан бошлаб), механик Қайчилар пайдо бўдди. Кейинчалик (19-аср 30—40й. лари) электр Қ. лар яратилди. Ҳозир Қайчининг дастаки, механик ва электр турлари мавжуд.

Дастаки Қайчи билан мато, қоғоз ва бошқалар материаллар кесилади. Унинг рўзғорда, чилангарликда (1расм), тунука қирқишда, тикувчиликда, тиббиётда ва бошқалар мақсадларда ишлатиладиган хиллари бор. Механик Қайчи турли материалларни қирқиш учун мўлжалланган Қайчи ли қурилмалар, дисксимон ҳамда тўғри пичоқлари бўлган муқим (стационар) ва кўчма қурилмалардан иборат. Буларга стул ва ричагли қурилмалар киради (2расм). Стул қурилма дастаки Қайчидан юқори дастасининг узунлиги (400—800 мм), пастки дастаси тўғри бурчак остида эгилиб, учи ўткирлиги билан фарқ қилади. Улар билан 2—3 мм гача қалинликдаги металлар кесилади. Ричагли қурилма иккита чўян стояк ва столдан иборат. Столга ён томонидан қўзғалмас пичоқ бириктирилган, ричагга устки пичоқ маҳкамланган. Кесиладиган лист планка билан ричагга қисилади. Ричагли қурилма билан 2—3 мм гача қалинликда ва 1050 мм узунликдаги металл листлар кесилади.

Лист ва полоса материаллар, трубалар, шаклдор прокат профилли трубалар ва бошқалар материаллар кучлироқ электр Қайчилар билан кесилади. Булар иш органларининг тузилишига қараб, гильотин (параллел), аллигатор (ричагли), дискли ва бошқаларга бўлинади. Улар ёрдамида 60 мм гача қалинликдаги пўлат листларни, 170 мм гача диаметрли доира прокатларни кесиш мумкин.