ҚАТРОН

ҚАТРОН, татун — карамгулдошлар мансуб кўп йиллик ўгсимон ўсимликлар туркуми. Осиё ва Европада 30 тури маълум. Россия, Ўрта Осиёда ўсади. Ўзбекистонда кочи Қатрони, шарқ ёки ёқимли Қатрон турлари тарқалган. Кочи Қатрон ининг пояси тарва қайлаб шохланган. Бўйи 50— 150 см Илдиз бўғзидаги барглари узун бандли, уз. 30 см, эни 50 см, буйраксимон ёки думалоқ тухумсимон, туби юраксимон, чети йирик тишли, усти ғадирбудир. Гуллари оқ, март — май ойларида гуллаб, май—июнда уруғлайди. Меваси думалоқ қўзоқча. Айрим турлари барги сабзавот сифатида овқатга ишлатилади, ҳабашистон Қи тури уруғида 47—53% мой бор. Адир ва тоғ ёнбағирларида учрайди. Чорва моллари учун тўйимли емхашак.