ҚАШҚАРБЕДА

ҚАШҚАРБЕДА — дуккакдошларга мансуб ўқ илдизли икки йиллик бегона ўтлар туркуми. Ўзбекистонда сариқ Қ. ва оқ Қашқарбеда турлари учрайди. Пояси тик ўсади, сершох, бўйи 50150 см. Барглари уч бўлакли, навбатманавбат жойлашган. Гуллари сариқ, шингил тўпгулга йиғилган. Меваси 1—2уруғли дуккак. Иккинчи йили июнь—авг. да гуллайди ва июль—сент. да мевалайди. Уруғидан кўпаяди. Уруғлари 4—16° трада кўкаради. Фарғона, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида кўп тарқалган. Дон экинлари орасида, бедапоялар, пахтазорларда, шунингдек, дала чеккалари, ариқ ёқаси, йўл бўйлари, ташландиқ ерлар, баъзан боғларда учрайди.

Кураш чоралари: анғиз эрта кшшатилади, ер шудгор қилинади. Дон экинларига гербицидлар пуркалади.