ҚАРҚАРАЛИ

ҚАРҚАРАЛИ — Қозоғистон Республикаси Қарағанда вилоятидаги шаҳар. Яқин т. йил станцияси — Қарағайли (23 км). Қарқарали тоғи этагида жойлашган. Қарқарали тумани маркази. Аҳолиси 7,8 минг киши (2002). Зооветеринария билим юрти бор. Қ 1824 йил да казаклар станицаси сифатида вужудга келган.