ҚАРОҚЧИТОҒ

ҚАРОҚЧИТОҒ — Нурота тоғларининг жан. тармоқларидан бири. Жанубий шарқдан шим. ғарбга 40 км га чўзилган. Эни 10—15 км. Ўртача бал. 700—800 м, энг баланд жойи 1103 м. Жанубий дан Зарафшон дареси, шим. дан Сангзор — Нурота ботиғи билан чегарадош. Шим. ғарбда Оқтов, жан. шарқда Ғубдин тоғларидан Зарафшон дарёсининг ўнг ирмоқлари билан ажралган. Унинг шим. ғарбий қисмида Зарафшон дарёсининг ўнг ирмоқларидан бири Сағанақ кўндаланг кесиб ўтган. Ён бағирлари кўплаб қуруқ сой ва жарликлар билан кесилган. Палеозой даври сланец, қумтошларидан ташкил топган антиклиналь структурадир. Иклими континентал. Бўз тупрокларда дашт ўсимликлари тарқалган.